АсосийJamiyat

Халқ таълими вазирлиги – энг муҳим вазирлик бўлади

'Халқ таълими вазирлиги – энг муҳим вазирлик бўлади'ning rasmi

Таълим тизими – фарзандларимизнинг камоли билан бевосита боғлиқ эканини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ахир болаларимизнинг асосий вақти мактабда, устозларидан сабоқ олишга сарфланади.

Айни пайтда мактабларда 6 миллион бола таълим олмоқда. Шунча қоракўзлар юртимизнинг эртаси, истиқбол эгалари. Улар ҳар жиҳатдан билимли, етук бўлсагина биз орзуимиздаги келажакка эга бўламиз.

Шунинг учун таълим тизими инфраструктураси замон талабларига мувофиқ тубдан ўзгартирилади, таъбир жоиз бўлса, бутунлай янгиланади. Шу мақсадда Президент Шавкат Мирзиёев ишонч билдирган халқ таълими янги вазири Шерзод Шерматов, унинг ўринбосари вазифасини бажарувчилар – Сарвар Бобохўжаев, Алишер Умаров, Отабек Назировларга зарур барча ваколатлар берилади. Мазкур вазирлик – энг муҳим вазирликка айлантирилади. Тузилмага ҳар томонлама ёрдам кўрсатилади.

Эслатиб ўтамиз, бугун 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан халқ таълими тизимини тубдан ўзгартириш, уни замон талабларига мувофиқ такомиллаштириш борасида қўйилган вазифалар ижросига бағишлаб Бош вазир А.Арипов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Бошқа янгиликлар