АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари рўй бермоқда, деб хабар берди Mir24.tv нашри.
Штатнинг шимолий қисмларида келиб чиққанёнғин тобора кўпроқ майдонни қамраб олмоқда. Аланга ўчоғи аҳоли истиқомат қилувчи пунктларга яқин бўлгани учун 2500 дан ортиқ одам эвакувация қилинган.Ҳудуд атрофидаги йўллар ёпилган ва жамоатчиликка бу ерга кириш тақиқиланди.
Бир нечта фермер хўжаликлари ҳамда автомагистраллар вайрон бўлган.Маълумотларга кўра, ёнғин 3 минг гектар майдонни эгаллаб олди. 600 га яқин бино эса хавф остида қолмоқда. Ҳозирда 230 дан зиёд ўт ўчирувчилар унга қарши кураш олиб бораётганига қарамай, оловни ўчиришнинг имкони бўлмаяпти. Шимолда табиий офат сабабли ҳароратнинг кўтарилиши штатнинг бошқа қисмларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Воқеа туфайли қурбонлар ҳамда жабрланганлар йўқ.






