ГерманиянингВуппертал шаҳрида жойлашган кўп қаватли бинода портлаш рўй берди, деб хабар берди Вести ру нашри.
Ҳодиса туфайли 25 киши жабрланди. Уларнинг 4 нафарининг аҳволи оғир ва касалхонага ётқизилган.Портлаш таъсирида бинонинг бир неча қавати бутунлай вайрон бўлган. Турар-жой биносида юз берган ҳодиса ҳақида полиция изоҳ бермаяпти.Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилгани хабар қилинмоқда.






