“Тахт ўйинлари” сериалининг юлдузлари Роуз Лесли ва Кит Харингтон шанба куни Шотландияда никоҳдан ўтишди, дея хабар бермоқда Time нашри.
Тўй маросимида ёш келин-куёвнинг сериал бўйича ҳамкасблари ҳам иштирок этишди: Эмилия Кларк, Питер Динклэйж, Софи Тернер, Мэйси Уильямс, Питер Динклэйж, Жон Брэдли-Уэст ва бошқалар.
“Тахт ўйинлари” телесериали Жорж Мартиннинг “Муз ва олов қўшиғи” фэнтези-цикли асосида суратга олинган бўлиб, 38 та нуфузли “Эмми” мукофотига сазовор бўлган.






