Хитойда бир автобус ҳайдовчиси катта тезликда транспорт бошқараётганда юрак хуружи тутиб қолди, деб хабар қилмоқда Лайф нашри.
Воқеа Хитойнинг Вэньчжоу шаҳрида содир бўлган. Кузатув камерасидан кўриш мумкинки, катта тезликда келаётган автобусни бошқариб кетаётган ҳайдовчининг бирдан тоби қочиб, бир томонга йиқилади. 10 сониядан сўнг йўловчилар сезиб қолишиб, ёрдамга шошишади ва автобусни тўхтатишга муваффақ бўлишади. Шундай қилиб, 30 нафар йўловчи ва ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди.






