1

Индонезияда йўловчи самолёт ўққа тутилди

ДУНЁ 26.06.2018, 09:47
Индонезияда йўловчи самолёт ўққа тутилди

Душанба куни Индонезиянинг Папуа провинцияси аэропортида кичик самолётнинг ўққа тутилиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлган, икки нафар экипаж аъзоси жароҳатланган.

Қайд этилишича, ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари душанба куни Trigana авиакомпаниясининг полициячиларни олиб кетаётган Twin Otter йўловчи самолётини номаълум шахслар ўққа тутгани ҳақида баёнот берган.

Полиция чоршанба куни Папуа провинциясида ўтказиладиган ҳудудий сайловларда хавфсизликни таъминлаши лозим эди.

Ҳодиса Ндуга аэропортига транспорт воситасининг қўндирилган вақтида содир бўлган.

Маълумотларга қараганда ҳалок бўлганлар полиция вакиллари эмас, оддий фуқаролар эди. Жароҳат олган икки нафар экипаж аъзоси шифохонага олиб кетилган. Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Папуа провинциясида айирмачи гуруҳлар томонидан зўравонлик қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар тобора кўпаймоқда. Улар Индонезиянинг табиий ресурсларга бой бўлган энг шарқий ҳудудининг мустақиллигини талаб қилишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1