1

Марказий Осиёнинг ёруғ келажаги учун...

ЖАМИЯТ 26.06.2018, 11:47
 Марказий Осиёнинг ёруғ келажаги учун...

Тошкентда 25 июнь куни "Электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотлар ва унинг истиқболлари – орттирилган тажриба, хулосалар ва рад этилган афсоналар" мавзусида Халқаро конференция бўлиб ўтди.

"Hyatt Regency Tashkent" мехмонхонасида Осиё Тараққиёт Банки ҳамда "Ўзбекэнерго" акциядорлик жамияти ҳамкорлигида ўтказилган мазкур анжуманда мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлардан, шунингдек Афғонистон, Грузия, Россия, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон сингари мамлакатларнинг вакиллари иштирок этишди.

Ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик бўлса...

Сир эмас, нафақат мамлакатимиз, балки Марказий осиё минтақасида электр энергияси таъминоти энг муҳим вазифалардан саналади. Минтақадаги мамлакатлар иқтисодиёти ва аҳли сонининг ўсиб бориши энергия манбаларига бўлган талаб ва эҳтиёжларни ҳам тобора ортишига сабаб бўлаётир. Тикланмайдиган энергия манбалари заҳираси вақт ўтгани сайин қисқариб бораётгани ҳам бор гап.

Шундай экан, мавжуд вазиятни тўғри баҳолаб, муаммоларни ўзаро келишган ҳолда бартараф этиш мақсадга мувофиқ. Айрим қўшни мамлакатлар билан юзага келган совуқ муносабатларга ҳам айнан энергетика тизимидаги келишмовчиликлар сабаб бўлганди Биргина Тожикистон билан Роғун ГЭСининг қурилииши, Ўзбекистоннинг “Фарҳод” ГЭСи ҳуқуқий мақомининг ноаниқлиги халқаро ҳамжамиятнинг ҳам эътиборини тортиб келарди. Қирғизистон билан ҳам шунга ўхшаш муаммолар давлат ўртасидаги муносабатларни изга солишга тўсқинлик қилиб келарди.

Бугунги кунда минтақада ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳити ҳукмрон. Демак, бу соҳадаги масалалрга ҳам биргаликда ечим топиш лозим.

Ҳам экспорт ҳам импорт

Экспетрлар фикрича электр симлари орқали юбориладиган энергия миқдори масофа узайгани сари камайиб боради. Шу боис мамлакатнинг олис ҳудудида марказдаги станциялардан эдектр етказиб беришдан кўра, яқинроқдаги қўшни мамлакат ҳудудидан сотиб олиш арзонга тушади.

– Шу боис, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон сингари қўшниларимиз билан келишилган ҳолда минтақада ягона тизимни йўлга қўйиш ўз самарасини беради, - дейди “Ўзбекэенерго” АЖ матбуот котиби Фахриддин Нуралиев.

Анжуманда иштирок этган мутахассислар ҳам минтақа энергетика тизимидаги ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришда Европа Иттифоқи ва бошқа ривожланган мамлакатлари тажрибасидан фойдаланиш лозимлигини таъкидладилар.

Энди чироқ ўчмайдими?

Бугун мамлакатимизда энергетика иншоотларини модернизациялаш, электр станциялар қувватини ошириш бўйича Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки сингари йирик банклар ва молиявий муассасалар билан ҳамкорлик доираисда ишлар амалга оширилмоқда. Шу масалада Тошкент, Навоий, Толлимаржон, Ангрен,тахиатош иссиқлик электр-станцияларида янги лойиҳалар асосиад замонавий қурилмалар ишга туширилди. “Ўзбекэенерго” ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 1 млрд 700 млн долларлик шартномалар имзоланди.

Бу борадаги ишлар албатта ўзининг ижоби самарасини беради ва жойларда электр энергияси таъминотидаги узилишларни камайтиришга хизмат қилади.

Муқобил энергия манбалари

Мамлакатимизда муқобил энергияларидан ҳам унумли фойдаланиш бўйича бир қатор ҳуқуқий меъёрлар қабул қилинган. Ана шу қарор ва фармонлар ижроси юзасидан “Физика-Қуёш” илмий ишлаб чиқариш илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси базасида Қуёш энергияси институти ташкил этилди. Яқин тўрт йили ичида “Sky Power Global” халқаро клмпанияси билан ҳамкорликда қувват 1000 МВТ га тенг Қуёш фотоэлектр станициясини ишга тушириш мўлжалланган. Қуёш нуридан энергия олиши об-ҳаво шароитига боғлиқ. Шунингдек, қуёш нуридан электр энергиясини тўплаш катта молиявий харажатларни талаб қилади. Келажакда бу борадаги қурилмаларнинг кўпайиши ва нархининг пасайиши орқали бу йўналишда ҳам катта натижаларга эришиш мумкин.

Афғонистонга электр етказиб берилади

Ўзбекистон Марказий Осиёнинг барча давлатлари билан чегарадош, Бирлашган энерготизимнинг ўртасида жойлашган. Бу минтақа давлатлари билан эренгия алмашиш учун қулай шароит яратади. Ҳозирги вақтда бу соҳада ҳукуматлараро битимлар ва тузилган шартномаларга мувофиқ ҳамкорлик қилинмоқда.

– “Ўзбекэнерго” мамлакатларимиз ҳукуматлари ўртасидаги битим доирасида Афғонистон Ислом Республикасига электр энергияси етказиб бермоқда, – дейди Афғонистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сайёд Шаҳобиддин Темурий. – Ҳозирда 500 кВтли “Сурхон – Пули-Хумри” электр узатиш линиясини қуриш ишлари бошланган. Бу Афғонистон энерготизимини Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиё ягона энерготизимига улаш имконини беради. Бундай қулай имконият учун Ўзбекистон ҳукуматидан миннатдормиз.

Конференция якунларига кўра, иштирокчилар ўртасида келгусида бундай тадбирларни ҳар йили ўтказиш ва алоқаларни янада мустахкамлаш тўғрисида декларация имзоланди.

Ўз мухбиримиз

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1