1

Таиландда сув узра футбол матчи бўлиб ўтди

ДУНЁ 27.06.2018, 06:49
Таиландда сув узра футбол матчи бўлиб ўтди

Таиландда ўзига хос футбол ўйини бўлиб ўтди. Гап шундаки, футбол майдони сув устида барпо этилган, деб хабар бермоқда RT.com нашри.

Дунёда илк маротаба футбол майдони сув устида барпо этилди. Тайланднинг Кох Панйе оролида махсус майдон яратилиб, унда маҳаллий ўсмирлар жамоасининг ўйини бўлиб ўтди. Сузувчи майдон 25-30 кишига мўлжалланган. Футбол ўйини синов тариқасида қирғғоқа яқин жойда ўтказилди. Навбатдаги ўйин эса майдон сузиб юрган ҳолатида ўтказилади.

Мазкур майдон 7 бора қайта қурилган. Сабаби авалига унда баъзи муаммолар пайдо бўлган. Қайта уринишлардан сўнг эса кутилган натижага эришилди. Ҳозирда сузувчи майдон сайёҳларнинг ҳам эътиборини тортмоқда. Туристлар \ар қанча маблағ эвазига бўлса ҳам унда футбол ўйнаш истагини билдиришяпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1