1

Таиландда ғор ичига кирган футболчилар йўқолиб қолди

ДУНЁ 27.06.2018, 06:53
Таиландда ғор ичига кирган футболчилар йўқолиб қолди

Таиланднинг шимолий Чианграй провинциясида жойлашган Кхоа Луанг ғорида ўсмирлар футбол жамоасининг 12 нафар аъзоси йўқолиб қолди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Маълумотларга кўра, улар бу ерга сайр қилиш учун келишган. Кучли ёғингарчилик сабаб улар ғор ичига кириб кетишган. Сув эса ғор оғзини ёпиб қўйган. Ҳозирда уларни қидириш ва қутқариш ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1