АсосийJamiyat

Энди ягона портал орқали солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиш мумкин

'Энди ягона портал орқали солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиш мумкин'ning rasmi

Ягона интерактив давлат хизматлари портали фойдаланувчиларга my2.gov.uz портали орқали жисмоний шахсларни ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб маълумотларига ўзгартишлар киритиш операцияларини амалга ошириш имкониятини тақдим этмоқда.

Соҳа мутахассислари маълумотига кўра, Ягона интерактив давлат хизматлари портали Давлат солиқ қўмитаси билан ҳамкорликда фойдаланувчиларга бир қатор янги хизматларни тақдим этмоқда. Унга кўра, эндиликда ҳар бир фуқаро онлайн тарзда солиқ ва коммунал хизматлардан қарзининг бор-йўқлиги, йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳақидаги жарималар, шахсий нафақа ва суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни, солиқ тўловчининг идентификация рақамини олиши мумкин. Бундан ташқари, фуқаролар турли давлат хизматлари юзасидан мурожаат қилиши учун ҳам имконият мавжуд. Бу фуқароларнинг вақтини тежаш имконини беради.

Мазкур хизматлардан фойдаланиш тартиби имкон қадар соддалаштирилди. Ушбу имкониятдан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали сайтида рўйхатдан ўтиш лозим. Кейинги босқичда аризанинг электрон шакли тўлдирилади. Ҳеч иккиланмай фуқаролар аризага илова қилиб паспортининг сканер нусхасини ҳам юбориши керак. Маълумотлар махфийлиги таъминланади. Улардан фақатгина ваколатли органлар сизнинг сўровингиз асосида фойдаланиши мумкин. Айни пайтда ариза яшаш манзили бўйича солиқ инспекцияси бўлимига тўғридан-тўғри юборилади.

Шундан сўнг уч кун мобайнида ариза берувчи томонидан кўрсатилган электрон почта манзилига у давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилганлигини тасдиқловчи хабар келади.

Барча турдаги хизматларга ҳаволалар:

СТИР (ИНН) аниқлаш - https://my2.gov.uz/uz/search-tin/default/index

Қарздорликни текшириш - https://mib.uz/blacklist

Республикадан чиқишга чекловни текшириш - https://mib.uz/restriction

Электр ва газ ҳисобларини текшириш - https://mib.uz/communal

Совуқ сув ва канализация ҳисобини текшириш - http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/vodokanal?i...

Иссиқ сув ва иситиш ҳисобини текшириш - http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/teplo?id=12...

Чиқиндиларни чиқариш ҳисобини текшириш - http://ek.uz/uz/cabinet/payment-public/terminal?id...

    Бошқа янгиликлар