1

Суриялик қочоқлар учун махсус марказ очилди

ДУНЁ 28.06.2018, 07:21
Суриялик қочоқлар учун махсус марказ очилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳамда Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан суриялик қочоқлар учун ишга жойлаш маркази очилди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

БМТнинг қочоқлар бўйича департаменти ва Халқаро Меҳнат Ташкилоти ҳамкорлигида ташкил қилинган марказ Иорданияда очилди. Марказнинг асосий вазифаси – лагерларда кун кечираётган суриялик қочоқларни иш билан таъминлаш ҳамда уларга ишга киришлари учун бир ойлик рухсатнома беришдан иборатдир. Ҳозирда марказга 40 мингга яқин қочоқлар иш сўраб мурожаат қилган.

Қочоқларга лагерларидан чиқиб меҳнат қилиш имконини бераётган марказ одамларга қишлоқ хўжалиги соҳаси билан боғлиқ ишларни таклиф қилмоқда. Баъзи қочоқлар эса Сурияда юқори мансабли ҳамда малакали ходимлар бўлган. Улар Иорданиянинг ижтимоий, иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишлари мумкин. Ишга жойлаштирилаётганда шу жиҳатлар ҳам инобатга олинмоқда. Ҳозирда Иорданияда 1,3 миллион суриялик муҳожирлар бор.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1