1

Меркел Испаниянинг янги бош вазири билан учрашди

ДУНЁ 28.06.2018, 07:22
Меркел Испаниянинг янги бош вазири билан учрашди

Германия канцлери Ангела Меркел Испаниянинг янги Бош вазири Педро Санчезни қабул қилди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Бу Педро Санчезниинг лавозимини эгаллаганидан бери қилган илк расмий ташрифи ҳисобланади. Учрашув чоғида миграция сиёсати бўйича бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Суҳбат чоғида ушбу масала Европа иқтисодининг барқарорлигига путур етказаётгани таъкидланган.

Ангела Маркел 28-29 июн кунлари бўлиб ўтадиган Евроиттифоқ раҳбарлари саммити олдидан мигрантларни қандай тарқатиш бўйича бирор келишувга келиш лозимлиги қайд этди. Берлинда ўтган учрашувда, шунингдек, ҳар иккала мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий масалалри тўғрисида ҳам сўз борди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1