Ўзбекистонда янги тангалар муомалага чиқарилади (фото)

ЖАМИЯТ 28.06.2018, 10:58
Ўзбекистонда янги тангалар муомалага чиқарилади (фото)

Ўзбекистон Марказий банки 2 июлдан янги намунадаги 50, 100, 200, 500 сўмлик тангалар муомалага чиқарилшини эълон қилди.

Монета достоинством 50 сум50 сўмлик танга пул

Танга пуллар муомалага чиқарилиши билан эски намунадаги 50 ва 100 сўмлик тангаларини, шунингдек 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотларини муомаладан қайтариб олиш кўзда тутилган.

Монета достоинством 100 сум100 сўмлик танга пул

Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш тартиби Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди.

Эски намунадаги пулларни муомаладан қайтариб олиш табиий йўл билан, яъни банк кассаларига келиб тушган ушбу тангалар ва банкнотларни қайта муомалага чиқармаслик орқали амалга оширилади.

Монета достоинством 200 сум

200 сўмлик танга пул

Банк хабарига кўра, эски намунадаги 50, 100 сўмлик тангалар банкнотлар 2019 йилнинг 1 июлига қадар, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар 2020 йилнинг 1 июлга қадар муомалада қолади.

Монета достоинством 500 сум

500 сўмлик танга пул

Ушбу тангалар ва банкнотлар савдо, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳа субъектларининг кунлик нақд пул тушуми сифатида банк кассаларига топширилади ҳамда қайта муомалага чиқарилмайди.

Аҳоли қўлидаги эски намунадаги тангалар ва банкнотларни банк филиаллари орқали ҳам янги намунадаги тангаларга алмаштириб олишлари мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1