1

Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилади

ЖАМИЯТ 28.06.2018, 11:02
Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейслар йўлга қўйилади

Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги рейслар ҳафтасига бир марта йўлга қўйилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

26 июнь куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК дирекциясида авиакомпания ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда зиёрат туризми дастури бўйича бевосита сайёҳларни жалб қилиш билан шуғулланувчи туроператорлар ҳам иштирок этишди.

Музокаралар давомида мамлакатимизда зиёрат туризмини ривожлантириш концепцияси, бу масалада миллий авиаташувчининг роли, шунингдек, Тошкент-Жидда-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам рейсларни йўлга қўйиш имкони муҳокама қилинди.

Учрашув якунларига кўра, МАК томонидан 2018-2019 қишки навигация даврида ҳафтасига бир марта Тошкент-Жидда-Тошкент йўналишидаги рейсларни йўлга қўйиш масаласини ишлаб чиқишга келишиб олинди. Рейслар Boeing 767 ҳамда 787 Dreamliner авиалайнерларида амалга оширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1