Тошкент шаҳри кун сайин чирой очиб бормоқда. Бу гал Ҳамид Олимжон метро бекати ёнида 9 қаватли бинолар янгича услубдаги тунги чироқлар билан безатилди.
Ижтимоий тармоқларда кечки пайт биноларнинг чироқлари ёнаётгани акс этган видеолар тарқалди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда "Лола" кўринишидаги кўча ёритгичлари, ноодатий ўриндиқлар, пиёдалар йўлакчаси ва ерости йўли деворида ноёб чироқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.






