1

Колумбияда уйлар сув остида қолди

ДУНЁ 29.06.2018, 07:41
Колумбияда уйлар сув остида қолди

Колумбияда тинимсиз ёғингарчилик сабаб келиб чиққан сув тошқинлари оқибатида юздан ортиқ уйлар бутунлай сув остида қолди, деб хабар берди Вести нашри.

Колумбияда жойлашган Оринако ва Мета дарёлари ёғингарчилик туфайли ўзанидан тошиб чиқди ва атрофдаги барча нарсани ювиб кетди. Пуерто Каррено шаҳрида тахминан 5000 киши ёрдамга муҳтож аҳволда қолган. Ҳукумат томонидан аҳолини эвакуация қилиш ва бошпана билан таъминлаш ишлари бошланган. Одамлар сувга ғарқ бўлиб бораётган уйларидан керакли буюмларини олишга уринишмоқда. Барча жараёнларни шаҳар ҳокими Маркос Перос назорат қилиб бормоқда.

Қутқарув ишларига денгиз кучлари, ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар ҳамда полиция жалб этилган. Кўнгиллилар ва Халқаро қизил хоч ташкилоти ҳам ёрдамга келган. Бутун шаҳар аҳолиси учун жой етарли эмас. Шунга қарамай, улар шаҳардан олиб чиқилган.

Хавфсизлик учун кўрилаётган барча чораларга қарамай, табиий офат қурбонлари бор. Бироқ уларнинг аниқ сони маълум қилинмаган. Маҳаллий маъмурлар минтақага ёрдам кўрсатилишини сўрашмоқда. Колумбияда ёмғирлар мавсуми ҳали бир неча ҳафта давом этиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1