1

Таиландда ғорда йўқолган футболчиларни қидирув ишлари давом этмоқда (Видео)

ДУНЁ 29.06.2018, 07:42
Теглар: Видео
Таиландда ғорда йўқолган футболчиларни қидирув ишлари давом этмоқда (Видео)

Таиландда бундан бир неча кун аввал тоғдаги ғорда йўқолган маҳаллий футбол жамоаси аъзоларини қидириш ишлари кейинги босқичга ўтди, деб хабар берди Вести нашри.

Таиланднинг Чианг Рой тоғида 23 июнь куни 12 нафар ёш футболчилар ҳамда уларнинг мураббийлари ёғингарчилик туфайли ғорга беркинишган ва ғорнинг оғзи сув билан тўлгач, улардан хабар бўлмаган. Шунадан бери давом этаётган қидирув-қутқарув ишлари самара бермагач, жараён кейинги босқичга ўтди. Унга денгиз қутқарув гуруҳи аъзолари ҳам жалб қилинган. Улар сув босган ғорни 10 кмгача қазиб киришни режалаштирилмоқда.

“Биз ғорнинг учинчи туйнугига етиб келдик. Уёғига ўтиш учун сувга шўнғиш керак. Кислородлар эса 200 метргача етиши мумкин. Аммо белгиланган жойга етиб бориш учун бир неча юз метр масофани босиб ўтиш керак. Барча қийинчиликларга қарамай, тўхтамаймиз ва қидирувни давом эттирамиз” деди қутқарувчилардан бири.

Бедарак йўқолган болалар 11 ёшдан 16 ёшгача бўлиб, улар футбол машғулотларидан сўнг Там Луанг ғор комплексини ўрганиш учун келишган. Улар ғор ёнига велосипедларини ташлаб кетишган. Ҳозирда уларнинг ота оналари ва қариндошлари ғорга яқин жойларда ўз яқинларини омон қолишлари учун ибодат қилишмоқда.


Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1