АҚШ Мудофаа вазирлигининг Истиқболли тадқиқотлар лойиҳаларини бошқармаси GXV-T (Ground X-Vehicle Technologies) доирасида учбурчак шаклида трансформациялашадиган гусеница лентасини намойиш этди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Ушбу ихтиро ҳарбий техникаларга ўтилиши қийин бўлган жойларда ҳаракатланиш имконини бериши кутилмоқда. Негаки қурилма оддий ғилдирак ва лентадан иборат.






