1

12 ёшли ўсмир денгизни забт этди

ДУНЁ 30.06.2018, 07:02
12 ёшли ўсмир денгизни забт этди

Франциялик денгизчи Том Горон Шимолий денгизни қайиқда кесиб ўтиб рекорд даражани ўрнатди. Қизиқарлиси шундаки, денгизчи бор йўғи 12 ёшда, деб хабар бермоқда Лайф нашри.

12 ёшли Том Горон Шимолий денгизни кесиб ўтишга қарор қилганида отаси унга шу қайиғини бериб ўғлига омад тилаган. У бир кишилик қайиқда денгизни 14 соату 20 дақиқада босиб ўтди. Том Горон соатига 7.76 км. тезликда ҳаракатланди. У денгизда бўлган чоғида об-ҳаво ўзгарган. Бироқ ҳеч қандай тўфонлар кузатилмади.

Франция шимолидаги Чербоург шаҳрида уни оила азъолари, кўп сонли қўллаб-қувватловчилар ҳамда ОАВ ходимлари кутиб олишган. Дунё рекордини ўрнатган Том ўзини жуда яхши ҳис қилмоқда. Горон 8 ёшидан бери очиқ денгизда отаси билан сузади. У 2006 йилда мамлакатда сузиш бўйича биринчи ўринни қўлга киритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1