1

Бир гуруҳ фидойи ёшларга «Мард ўғлон» Давлат мукофоти топширилди

ЖАМИЯТ 30.06.2018, 17:44
Бир гуруҳ фидойи ёшларга «Мард ўғлон» Давлат мукофоти топширилди

Тошкент шаҳар Ёшлар марказида «Мард ўғлон» Давлат мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.Ортиқхўжаев иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 июньдаги «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда фаоллик кўрсатаётган бир гуруҳ мард ўғлонлар шу юксак мукофотга лойиқ кўрилди.

photo5312313249217227043.jpg

Тошкент шаҳридан Тошкент шаҳар Олмазор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 17-ИИБ профилактика инспектори Жамшид Абдулбоқиев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими Равшанбек Шукуров «Мард ўғлон» Давлат мукофоти билан тақдирланди. Айтиш керакки, мукофот совриндорларининг ҳар бирига энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида пул ҳам ажратилади.

photo5314386571664926975.jpg

– Бахтли ёшлардан бириман, – дейди «Мард ўғлон» Давлат мукофоти соҳиби Ровшанбек Шукуров. – Бугун менга билдирилган ишончни ғайрат-шижоат билан оқлашга ҳаракат қиламан.

photo5314386571664926978.jpg

Ишонамизки, бу мукофот элимизнинг жўмард, фидойи, жонкуяр ва она тупроғи осойишталигини ҳар нарсадан устун қўювчи алпларни тарбиялашдек улуғ мақсадга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1