АсосийDunyo

Болалар шимидан “Ёрдам беринг, мен қулликдаман”, деган ёзув топилди (Видео)

'Болалар шимидан “Ёрдам беринг, мен қулликдаман”, деган ёзув топилди (Видео)'ning rasmi

Қозоғистонда бир аёл болалар шимидан “Ёрдам беринг, мен қулликдаман”, деган ёзувни топиб олди, деб хабар берди NewTimes.kz нашри.

Воқеа Жамбул вилоятида бўлиб ўтган. Аёлнинг сўзларига кўра, ёзув шимнинг резинкасидан топилган.

“Ёрдам беринг, мен қулликдаман, Лебединовка тумани”, дейилади матнда.

Ушбу видеоролик вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.


Бошқа янгиликлар