1 июль куни Фарғона вилоятида жиноят содир этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, Қува туманида яшовчи Т.М. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшовчи келини, уй бекаси Ш.М. га пичоқ билан уриб жароҳат етказган.
Олган жароҳати сабаб Ш.М. касалхонага ётқизилган. Т.М. эса қўлга олинган.