Бристоль университети талабалари 60 ёшли фаррош учун қарийб 2 минг доллар йиғиб беришди, дея хабар қилмоқда Ren.tv нашри.
Маълум бўлишича, фаррош Герман Гордон ўзининг оила аъзолари қолган ватани Ямайкага 15 йилдан бери бормаган экан. Бундан хабар топган талабалар 5 кун ичида йўлга ва майда-чуйдалар учун етадиган маблағни йиғиб беришди. Негаки Гордон талабаларни энг қийин вазиятларда ҳам кулиб туришга ундаб келган.
Талабаларнинг меҳрибончилигидан эса Гордон қувонч кўзёшларини тийиб туролмади.






