1

Уйида 13 тонна рангли металлни ноқонуний сақлаган аёл жаримага тортилди

ЖИНОЯТ 03.07.2018, 11:56
Уйида 13 тонна рангли металлни ноқонуний сақлаган  аёл жаримага тортилди

Каттақўрғон шаҳридаги Истиқлол кўчасида истиқомат қилувчи М.Орипова (исм-шарифи ўзгартирилган) нинг хонадонида кўп миқдорда, яъни жами 13 миллион 446 минг сўмлик рангли металлар ноқонуний сақланаётгани аниқланганди.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими бошлиғи Фирдавс Бурҳонов “Зарафшон” газетасига маълум қилди.

М.Орипованинг уйидан деярли 10 ярим тонна қўрғошин, 2 тоннадан ортиқроқ алюминий, 323 кг мис, жами 13 тоннадан ортиқ рангли металл топилган.

Судда у рангли металларни бегона бир шахсдан сотиб олганини, бу иш қонунга зидлигини билмаслигини, энди уларни Каттақўрғон шаҳар "Тошрангметзавод" филиалига олиб бориб топширишини маълум қилди. Шунингдек М.Орипова бу ҳолат такрорланмаслигини билдириб, ёши, пенсионерлиги, оилавий шароити ва моддий аҳволи инобатга олиниб, қонуний енгиллик берилишини сўраган.

Ҳуқуқбузарга энг кам иш ҳаққининг икки баравари миқдорида жарима белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1