1

Тошкентлик фуқаро номига жўнатилган 150 дона психотроп таблетка ушлаб қолинди

ЖАМИЯТ 04.07.2018, 11:37
Тошкентлик фуқаро номига жўнатилган 150 дона психотроп таблетка ушлаб қолинди

Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Бош почтампт” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари навбатдаги қоидабузарликни фош қилишди.

Пойтахтлик А.В. номига хориждан юборилган почта жўнатмаси божхона назоратининг техник воситасидан фойдаланиб божхона кўригидан ўтказилганда, буюмлар орасида “CN-23” шаклидаги божхона декларациясида кўрсатилмаган 150 дона таркибида “Bromozepam” психотроп моддаси бўлган “Lexostad” номли таблеткалари борлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Ахборот хизмати берган хабарга кўра, ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, халқаро почта Конвенциясига асосан, почта жўнатмалари орқали психотроп ва наркотик воситаларнинг юборилиши қатъиян тақиқланган. Ўзбекистон Республикаси “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддасида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни почта жўнатмаларида, шу жумладан халқаро почта жўнатмаларида жўнатиш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1