1

Божхона тўловлари камаяди: 2-босқичда ишлар қандай тус олади

ЖАМИЯТ 04.07.2018, 12:10
Божхона тўловлари камаяди: 2-босқичда ишлар қандай тус олади

Республика ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга импорт божхона божлари ставкалари эълон қилинди, ставкалар 1.01.2019 йилдан амалга киритилади (30.06.2018 йилдаги ПҚ–3818-сон қарорга 1 ва 2-иловалар), деб ёзмоқда Norma.

1-босқичда нималар қилинди

1.10.2017 йилдан 1 154 позиция бўйича импорт божхона божлари кескин камайди. Улардан 579 та ТИФ ТН кодлари бўйича ноль ставка қўлланила бошланди (шарҳда батафсил келтирилган). Бундан ташқари, 32 номдаги товар бўйича акциз солиғи анча камайтирилди. Айримлари бўйича 5 ва ҳатто 6 баравардан кўпроққа камайтирилган эди (шарҳга қаранг).

2-босқичда нималар амалга оширилади

Келгуси йилдан бошлаб ставкалар яна камайтирилади. Бу жараён божхона божлари умумий сонининг 44,9%ига дахл қилади. Акциз солиғига тортиладиган товарлар сони 62%га камаяди. Бунда акциз солиғи ставкалари ҳам камаяди.

Масалан, келиб чиқиши ўсимлик ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар кодлари бўйича импорт божхона божларининг ноль ставкаси 30 баравардан кўпроқ қўлланилган. Бу позициялар ҳақиқатда бождан озод қилинган. Олиб кириладиган озиқ-овқат маҳсулотларига акциз солиғи ўртача 2 бараварга камайтирилган.

Бирор-бир жисмоний кўрсаткич учун (айрим ҳолларда жисмоний кўрсаткич учун сумма божхона қийматидан фоизга қўшилади) ставка товар божхона қийматидан фоизларда, бироқ энг кам суммадан паст бўлмаган миқдорда белгиланганда аралаш ставкаларнинг қўлланилиши энг қуйи даражагача қисқартирилиши алоҳида эътиборга лойиқдир.

Масалан, айни пайтда янги узилган ёки қуритилган узумларни (коди 0806) олиб киришда унинг божхона қийматидан 10 %, бироқ бир килограмми учун 0,2 АҚШ долларидан кам бўлмаган миқдорда бож тўланади. 1.01.2019 йилдан божхона божи суммасининг энг кам миқдори олиб ташланади, ставка эса 10%ни ташкил қилади.

Аралаш ставкалар фақат тамаки, алкоголь маҳсулотлари ва транспорт бўйича сақланиб қолади.

Бир қатор янгиликларни айтиб ўтиш мумкин. Масалан, электромобил воситаларга (электр двигатель ёрдамида ҳаракатланадиган, коди 870380) импорт божхона божининг ноль ставкаси белгиланди. Келгуси йилда улар учун акциз солиғи назарда тутилмаган.

Ишлаб чиқарилганига 2 йилдан ошган, эквиваленти 40 минг АҚШ долларига тенг ва ундан ортиқ бўлган ички ёнув двигателли енгил автомобилларга божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Бундай автомобиллар бўйича акциз солиғи 20%ни ташкил қилади.

Россия Федерацияси, Қозоғистон Республикаси ва Украинада ишлаб чиқариладиган ва олиб келинадиган янги транспорт воситаларига 2%лик энг кам ставка бўйича акциз солиғи солинади (тиббиёт мақсадлари учун махсус мўлжалланганлари бундан мустасно).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1