1

Ўзбек қизи илк маротаба БМТнинг Комиссиясида қатнашди

ЖАМИЯТ 04.07.2018, 12:24
Ўзбек қизи илк маротаба БМТнинг Комиссиясида қатнашди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг халқаро тижорат ҳуқуқи бўйича Комиссиясининг 2018-йилнинг май ойида бўлган ишчи гуруҳ йиғилишида ва июнь ойида бўлиб ўтган 51- сессиясида ПраэЛегал Узбекистан юридик фирмасининг юристи ва Халқаро бўлими бошлиғи, шунингдек, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети Тижорат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Фируза Бобоқулова делегат сифатида таклиф этилди.

Айтиб ўтиш жоизки, ушбу Комиссиянинг май ойидаги йиғилишига ПраэЛегал Узбекистан юридик фирмасининг уч таъсисчиси қатнашди ҳамда ушбу Комиссия йиғилишларида Ўзбекистон Республикасидан ҳалигача делегат иштирок этмаган. Феруза Бобоқулова БМТнинг Комиссиясида ҳам Ўзбекистон Республикасининг илк вакили сифатида иштирок этди.

Шунингдек, Фируза жорий йилнинг 21-июнида Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро тижорат арбитраж судининг Бутунжаҳон кенгашида суд аъзоси этиб тайинланди.

Болалигидан фаол бўлган Фируза 2005-2006-ўқув йилида мактаб ўқувчилари ўртасидаги АCCЭЛС ФЛEХ алмашинув дастури гранти ғолиби сифатида Америка Қўшма Штатлари Техас штати Олней юқори мактабини имтиёзли диплом ва «Техас Олими 2006» махсус медали билан битириб, Тошкент Халқаро Вестминстер университетига ўқишга кирган. Университетнинг Тижорат ҳуқуқи йўналишини ҳам имтиёзли диплом билан битирган. Ўқиш даврида ўзи ўқиётган йўналишнинг курс вакили сифатида фаолият юритди. 2010-йилнинг январь ойида ДААД ташкилотининг грантини ютиб, Германияга Европа ҳамжамияти ҳуқуқи бўйича махсус ўқув курсида ўқиб келди. 2010-йилда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги ҳамда Олий Суднинг ташаббуси билан республикадаги ҳуқуққа ихтисослаштирилган олий ўқув юртлари ўртасида уюштирилган республика олимпиадасида қатнашиб, «Энг яхши тақдимот қилган талаба» деб топилди. Университетда ўқиш даври мобайнида Олий мажлис Қонунчилик палатасининг депутати ёрдамчиси вазифасида фаолият олиб борди.

Эндиликда ёш ўқитувчи университет талабаларига «Халқаро тижорат арбитражи», «Бизнес ҳуқуқи» ва «Буюк Британия жиноят ҳуқуқи» фанларидан дарс беради. «Халқаро тижорат арбитражи» ва «Буюк Британия жиноят ҳуқуқи» фанларини ишлаб чиқиб, кафедра ўқув дастурига киритишдаги ва иш фаолиятидаги изланишлари ва ҳаракатлари учун 2015-йилда университет Ректорининг ташаккурномаси билан тақдирланди. 2015-2017-йиллар давомида университетнинг Халқаро тижорат ҳуқуқи бўйича иккинчи магистрлик йўналишини ўқиб, битирди. Шу билан биргаликда, Кореянинг Хандонг университети ва УНEСCОнинг ҳамкорликдаги УНИТWИН дастурининг уч карра ғолибидир.

2017-йилнинг 17-июлидан буён ПраэЛегал Узбекистан юридик фирмасининг юристи ва Халқаро бўлими бошлиғи сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда. Юридик фирмада ишлаш даври мобайнида фирманинг бошқа юристлари билан биргаликда Париждаги Халқаро савдо палатаси қошидаги Халқаро тижорат арбитражи судида ушбу суднинг регламенти бўйича йўл қурилиши соҳасида икки хусусий компания ўртасида юзага келган 22 миллион доллардан зиёд қийматдаги ишнинг муваффақиятли кўриб чиқилиб, ижобий ҳал бўлишига эришди. Шу билан бирга, ушбу суд томонидан халқаро тижорат арбитражи бўйича ташкил қилинган махсус курсда ўқиб, уни муваффақиятли тугатди. ПраэЛегал Узбекистан юридик фирмасида олиб бориладиган барча халқаро суд ва арбитраж ишларини ҳамда инвестиция лойиҳаларини олиб боради.

Фируза Бобоқулова мақола ва тезислари билан халқаро ва республика илмий амалий конференцияларида фаол иштирок этиб келади. Шу кунга қадар у 15 га яқин илмий-таҳлилий мақолалар муаллифидир. У халқаро тижорат арбитражи, инвестиция низолари ва Англия коорпоратив ҳуқуқини чуқур ўрганиб боради, мунтазам равишда ҳуқуқий, иқтисодий ва сиёсий билимларини ошириш учун изланади. 2017-йилнинг октябрь ойидан буён Тошкент юридик университетида мустақил изланувчи сифатида ўзнинг инвестицион низолар бўйича ПҲД диссертацияси юзасидан илмий изланишлар олиб бормоқда.

Фирузанинг халқаро хусусий ҳуқуқ ҳамда халқаро тижорат арбитражи соҳасидаги эришган ютуқлари ва амалга оширган ишлари Виллем C. Вис номидаги халқаро танлов ташкилий Ассоциацияси томонидан юқори баҳоланганлиги сабабли, БМТнинг Комиссиясида иштирок этиш имконига эга бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1