1

Ўзбекистон ҳудудида жазирама об-ҳаво кузатилади

ЖАМИЯТ 04.07.2018, 16:20
Ўзбекистон ҳудудида жазирама об-ҳаво кузатилади

Туркманистон ҳудуди орқали эсиб келаётган қуруқ ҳамда жанубий ерлардан (Эрон) Марказий Осиёга кириб келаётган жуда иссиқ ҳаво оқими туфайли 7-10 июль кунлари Ўзбекистонда ҳам юқори ҳаво ҳарорати кузатилиши мумкинлиги ҳақида «Ўзгидрометеорология» хизмати огоҳлантиради.

Хабарга кўра, ҳаво ҳарорати одатда кузатилганидан 5-7 даражага баланд бўлиши кутилмоқда. Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорат 44-45 даража иссиқ бўлиши мумкин.

Маълумот учун, 40 даража иссиқдан юқори об-ҳаво шароити Ўзбекистон иқлими учун бегона ҳолат эмас. Масалан, 2017 йил июль ойида ҳам шундай ҳаво ҳарорати кузатилган. 2015 йил июль, 2013 йил август ойи бошида ҳам Ўзбекистонда жазирама бўлганди.

Тошкент шаҳридаги об-ҳавонинг энг иссиқ даражаси 1997 йил 18 июлда, яъни 20 йил илгари қайд этилган. Ўшанда кундузи қуёш нурлари 44,6 даража қиздирганди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1