1

ИИВ Каттақўрғонда таҳқирланган аёл воқеасига муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 09:37
ИИВ Каттақўрғонда таҳқирланган аёл воқеасига муносабат билдирди

ИИВ Каттақўрғонда ИИБ тезкор вакилининг аёлни таҳқирлагани ҳолатига расмий муносабат билдирди.

"Ҳеч бир жамиятда инсон қадр-қиммати таҳқирланмаслиги, ҳар қандай шароитда ҳам инсон шаъни қадрланиши, унинг ҳуқуқлари тўла кафолатланиши белгиланган. Лекин, баъзи бир нопок ходимлар томонидан қонун бузилиши ҳолатлари содир этилаётгани жуда ҳам ачинарли", – дейиилади вазирлик ахборотида.

ИИВ Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Т.Н. га нисбатан содир этилган ножўя хатти-ҳаракатлар юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, ҳолат Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳар Ички ишлар бўлими жиноят қидирув бўлими тезкор вакили капитан Санъат Умаров томонидан содир этилганлигини тасдиқлаган.

Бугунги кунда Санъат Умаров ички ишлар органларидан салбий ҳаракатлари учун бўшатилган. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ички ишлар вазирлиги раҳбарият томонидан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида доимий равишда кескин чоралар кўриб борилишини маълум қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1