Республикамизнинг турли ҳудудларида жойлашган 80 га яқин мактабгача таълим муассасаларида бепул каратэ тўгараклари иш бошлади.
Шунингдек, болажонлар учун яна 100дан ортиқ тўгарак очиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда МОҚ ахборот хизмати хабар қилади.
Тошкент шаҳри – 15та
Фарғона вилояти – 12та
Наманган вилояти – 12та
Андижон вилояти – 10та
Тошкент вилояти – 10та
Самарқанд вилояти – 7та
Хоразм вилояти – 6та
Қорақалпоғистон Республикаси – 5та
Сирдарё вилояти – 4та.







