Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков Навоий шаҳрида бўлиб, маданият ва санъат муассасалари, таълим масканлари фаолиятини атрофлича кўздан кечирди.
Хусусан, Навоий шаҳар 1- ва 8-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари бўлиб, таълим муассасаларидаги ўқувчиларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар, моддий-техник база ҳамда ўқитувчиларнинг ўқув дастурлари бирма-бир ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайтида хабар қилинган.
Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида кўнгилочар аттракционларни кўпайтириш ва буни амалга ошириш учун тадбиркорларни жалб қилиш масаласини кўриб чиқиш, аҳоли мароқли дам олиши учун янги ғоялар билан ёндашиш лозимлиги эътироф этилди.
Навоий маданият ва санъат коллежларига ташриф буюриб, иш жараёнлари билан яқиндан танишди.
Шу билан биргаликда, Озодбек Назарбеков вилоят тарихи ва маданияти музейида ҳам бўлди.