1

O‘zLiDeP Малайзиядаги ўзбек талабалари билан онлайн мулоқот ўтказмоқда

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 14:34
O‘zLiDeP Малайзиядаги ўзбек талабалари билан онлайн мулоқот ўтказмоқда

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Малайзиянинг “Осиё Тинч океани технологиялар ва инновация Университети”да таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан онлайн мулоқот бўлиб ўтмоқда. Тадбир Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонасининг кўмагида ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон томонидан партия “Ёшлар қаноти”нинг бир гуруҳ фаоллари, мамлакатимиздаги тегишли вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, Малайзиядаги студияда эса “Google”ҳамда “Data Micron (Дата микрон)” технологик компаниясининг Малайзиядаги филиаллари, “PETRONAS” нефть-газ компанияси, “Consolsys-Technology (Консолсис техноложи)” молия хизматлари маркази каби дунёга машҳур ташкилотларда ишлаётган ёш ўзбек мутахассисларидан тортиб, Малайзиянинг нуфузли таълим даргоҳларида таҳсил олаётган 50 нафардан зиёд талаба ва ўқитувчилар қатнашмоқда.

Очиқ, самимий ва ўзаро фикр алмашиш майдонига айланган онлайн мулоқотда дастлаб, яқинда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан қабул қилинган “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурининг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳақида Малайзиядаги ўзбек ёшларига атрофлича маълумот бериляпти.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1