1

7 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

ЖАМИЯТ 06.07.2018, 15:44
7 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 23-25, кундузи 39-41 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 38-43, чўл ҳудудларида 44-45 даражагача иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 24-29, кундузи 38-43 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 35-40 даража иссиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 17-22, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1