АсосийJamiyat

UzAirways британиялик футбол ишқибозларини ЖЧ чорак финали ўйинига олиб боради

'UzAirways британиялик футбол ишқибозларини ЖЧ чорак финали ўйинига олиб боради'ning rasmi

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Англия терма жамоасининг 240 нафар мухлисини Швецияга қарши Самара шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати чорак финал ўйинига олиб боради.

Лондондан Самарага ва ортга парвоз Boeing 767 самолётида амалга оширилади, деб хабар берди авиакомпания матбуот хизмати.

МАК 6 июль куни Франция ва Уругвай терма жамоалари ўртасидаги учрашувга ишқибозларни олиб бориш учун Сочи-Қозон йўналиши бўйича чартер рейсини амалга оширганди.

Бундан ташқари, 2 июль куни "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Мексика терма жамоаси маъмурияти буюртмаси билан Внуково — Мехико йўналиши бўйича чартер рейсини муваффақиятли амалга оширди. Москвадан Мехикога 230 нафар ишқибоз Boeing 787 Dreamliner самолётида етказиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар