1

"Ўзбекистон темир йўллари" ходими 7500 доллар пора билан қўлга олинди

ЖИНОЯТ 08.07.2018, 17:05
"Ўзбекистон темир йўллари" ходими 7500 доллар пора билан қўлга олинди

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ихтисослашган қурилиш-монтаж подстанцияси муҳандиси Тошкент темирйўл муҳандислари институтига ўқишга олиб кириш учун 7500 доллар сўраган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

У Бош бошқарманинг Иқтисодий хавфсизлик ва коррупсияга қарши курашиш бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168- (“Фирибгарлик”) ва 211- (“Пора бериш”) моддалари билан жиноий иш қўзғатилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1