1

Японияда сув тошқини оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 нафарга етди

ДУНЁ 08.07.2018, 18:17
Японияда сув тошқини оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 нафарга етди

Японияда кучли ёғингарчилик натижасида юзага келган кўчки ва ўпиришлар оқибатида қурбон бўлганлар сони 70 гафарга етди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

Яна 60 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Япониялик қутқарувчилар қидирув ва қутқарув ишларини олиб боришмоқда. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Хонсю, Эхимэ префектурасида ва Сикоку оролидаги вазият оғир, деб баҳоланмоқда.

Жума куни бошланган ёғингарчилик икки сутка давомида тинмади, баъзи бир туманларда сув сатҳи уйларнинг иккинчи қаватига қадар кўтарилган, одамлар жон сақлаш учун томларнинг устига чиқиб, ёрдам сўрашмоқда. Табиий офат оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун Япония ҳукумати тезкор ҳукумат штабини ташкил этишди.

Япония бош вазири Синдзо Абэ тезкор равишда ўтказилган ҳукумат йиғилишида ҳозир уларнинг вазифаси фақатгина одамларни қутқариш эканлигини таъкидлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1