1

Австралиялик эркак адашиб, 25 минг долларни бегона одамга ўтказди

ДУНЁ 08.07.2018, 18:57
Австралиялик эркак адашиб, 25 минг долларни бегона одамга ўтказди

Австралиялик эркак ҳисобни тўлаётганда хатоликка йўл қўйиб, тасодифан минг долларни бошқа банкнинг мижози бўлган бегона одамнинг ҳисобига ўтказиб юборди, деб хабар берди lenta.ru нашри.

Whole Landscapes номли кичкина оилавий компания қурилиш ишлари бошланишидан олдин ер участкасини тозалаш бўйича буюртма олди. Компания ўз вазифасини бажариб бўлганидан кейин буюртмачига ўз ҳисоб рақамини юборди. Буюртмачи унга 25 минг австралия долларини тўлашга ваъда берди. Бироқ компания келишилган пулни олмади.

Кейинчалик маълум бўлишича, буюртмачи ваъда қилинган пулларни ўтказаётганда олти хонали BSB кодини тераётганда битта рақамга адашган. Натижада ҳисоб бошқа банкнинг мижозига ўтказилган.

“Ҳаммасига семиз ва қўпол бармоқларим айбдор”, деди буюртмачи. У банкка мурожаат қилди, бироқ банк ходимлари пулни қабул қилган одамнинг розилигисиз ҳеч қандай ёрдам беролмасликларини маълум қилишди. Пулни олган одам эса қўнғироқларга жавоб бермади.

Мазкур воқеага телевидениенинг янгиликлар кўрсатуви аралашгандан кейин банк буюртмачига тегишли маблағнинг маълум бир қисмини қайтарди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1