1

Пойтахтдаги бир қатор нонвойхона ва ошхоналарда санитария ҳолати аянчли эканлиги аниқланди (видео)

ЖАМИЯТ 09.07.2018, 09:52
Теглар: Видео
Пойтахтдаги бир қатор  нонвойхона ва ошхоналарда санитария ҳолати аянчли эканлиги аниқланди (видео)

Тошкент шаҳридаги Миробод, Юнусобод, Сергели, Мирзо Улуғбек, Бектемир, Чилонзор, Шайхонтоҳур туманларида жойлашган нонвойхона, сомсахона ва ошхоналардаги санитария ҳолатлари “Ишчи гуруҳ” томонидан ўрганилди.

Текширишлар давомида нонвойхоналардаги санитария қоидалари қўпол ҳолатда бузилган. Мазкур жойларда ишлаётган ходимларнинг ҳеч бирида тиббий дафтарчанинг йўқлиги маълум бўлган. Борлари ҳам бундан тўрт йил муқаддам берилгани, шахсни тасдиқловчи суратлар мавжуд эмаслиги аниқланган.

Инсон саломатлигига таъсир қилувчи омиллар, хусусан, турли ҳашоратларнинг овқат тайёрланадиган хоналарда учратилиши, ходимларнинг махсус кийимда бўлмаслиги, таом тайёрланадиган жойларнинг тозалик қоидаларига мутлақо жавоб бермаслиги бунинг яққон далилидир. Кўпгина ошхоналарда овқат тайёрлаш ва идиш-товоқ ювиш жойлари бир жойда жойлашган.

Ушбу туманларда бу аянчли ҳолатлардан туманларнинг cанитария қоидаларини назорат қилувчилар ҳамда cолиқ идораси ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳам кўз юмиб келишгани таъкидланган.

Эътиборингизга "Ўзбекистон24" телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган лавҳани эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1