1

Давлат солиқ қўмитаси тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди

ЖАМИЯТ 09.07.2018, 11:41
Давлат солиқ қўмитаси тизимида муҳим тайинловлар амалга оширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармойишларига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва тўрт вилоят давлат солиқ бошқармасининг раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри маълум қилди.

Жумладан, Бабажанов Давронбек Жумамуратович Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Ғойибов Жўрабек Рахмонбердиевич Сирдарё вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Игамбергенов Кудратбек Кадамбаевич Хоразм вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Ашуров Шерзод Рахимович Бухоро вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Ахмедов Шодиёр Эшмуратович Самарқанд вилояти Давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1