1

Аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилди

ЖИНОЯТ 09.07.2018, 12:48
Аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилди

8 июль куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшаган фуқаро В.У. исмли аёлнинг жасади ўз уйидан қотиллик аломатлари билан топилган, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 7 июль куни Жиззах шаҳрида яшовчи Ф.Ҳ., В.У. исмли аёлнинг уйига эски буюмларни сотиб олиш учун келиб, унинг нафақа пули олганлигини билиб ушбу пулларни қўлга киритиш мақсадида аёлнинг бошига болға билан уриб қасддан ўлдирганлиги аниқланиб, қўлга олинган.

"Ҳурматли фуқаролар, нотаниш одамларга хонадонингиз эшигини очманг! Агар улар турли ташкилотдан келганлиги хусусида сўз очиб, уйингизга кириш истагини билдирса, шахсини тасдиқловчи махсус гувоҳномаларини кўрсатишини талаб қилинг! Огоҳ бўлинг!", - дейилган хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1