АсосийJamiyat

Нуротада маҳалла раиси фирибгарликка қўл урди

'Нуротада маҳалла раиси фирибгарликка қўл урди'ning rasmi

Вилоят ИИБ хабар беришича “Каттасой” МФЙ раиси хизмат мавқеидан фойдаланиб, шу ҳудудда яшовчи фуқаронинг ишончига кириб, уни 4 фоизлик банк кредити олишга кўндирган, деб ёзмоқда Navoitoday нашри.

Ўтган йил охирида унинг номига “Микрокредитбанк» Кармана туман филиалидан 4 миллион 500 минг сўмлик кредит маблағининг “Навоий оқшоми” хусусий корхонаси ҳисоб рақамига ўтказилиб берилишига эришган.

Бироқ, фуқрога 2 миллион 500 минг сўм кредит маблағи ажратилганини билдириб, хусусий корхонадан бир бош қора молни олиб, уни сотиб 2 миллион 500 минг сўмини фуқарога берган.

Шунингдек, маҳалла раисининг нафақа пулли тайинлашда ноқнуний хатти-ҳаркатлари ҳам аниқланган бўлиб, мазкур ҳолатлар юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси, 3-қисми билан жиноят иши олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар