АсосийJamiyat

Июлда бюджет ташкилотларининг ишчи-ходимларига ойлик маоши ўз вақтида берилмади

'Июлда бюджет ташкилотларининг ишчи-ходимларига ойлик маоши ўз вақтида берилмади'ning rasmi

Июль ойида республикадаги бюджет ташкилотларининг 14,2 фоиз ишчи-ходимига ойлик маоши ўз вақтида берилмади. Бу Молия вазирлиги томонидан ўтказилган мониторингда маълум бўлди.

Вазирлик матбуот хизмати хабарига кўра, июль ойида Ўзбекистондаги бюджет ташкилотлари ишчи-ходимларининг 85,8 фоизи маоши ва таътил пулини ўз вақтида олган. Навоий вилоятида эса бу кўрсаткич 70 фоиздан паст бўлган. Шу боис мазкур вилоят молия ташкилотлари раҳбарлари огоҳлантириш олган. Бу борада энг яхши кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига тегишли – 90 фоиз.

Concrete

Молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотлари ходимлари ходимларининг биринчи даражали тўловларини ўз вақтида тўланишини таъминлаш мақсадида июль ойида 532,5 миллиард сўм маблағ ажратилган.

    Бошқа янгиликлар