Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова «Сен ва мен учун» номли концерт дастури билан вилоятлар бўйлаб турнега отланди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага қизиқчи Обид Асомов ҳамроҳлик қилиб, вилоятлик мухлисларни хурсанд қилмоқдалар.
Илк концерт Сурхондарё вилоятида 8 июль куни бўлиб ўтди.
Бугун икки эл суйган санъаткор Нукус шаҳрида концерт дастурини тақдим этишади.