Ҳар иккиси дунёга таниқли бўлган ушбу актёрларнинг тўйлари ҳақидаги маълумотлар оммадан сир тутилаётган эди. Бугун эса улар ўтган ҳафтада, яъни 23-август куни турмуш қурганликлари маълум бўлди, деб ёзади Lenta.ru нашри.
Тўй маросими кичик доирада Францияда бўлиб ўтди. Маълумотларга кўра, тўйда уларнинг фарзандлари, дўстлари ва оила аъзолари қатнашишди. Уларнинг қувончи чексиз эди.
Эслатиб ўтамиз, Питт ва Джолининг 6 нафар фарзандлари бор. Уларнинг 3 нафари асраб олинган болалардир.





