1

Жиззахда ғалласи ўриб олинган майдонларга ўт қўйиб юборилмоқда

ЖАМИЯТ 11.07.2018, 11:51
Жиззахда ғалласи ўриб олинган майдонларга ўт қўйиб юборилмоқда

Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги “Самад” фермер хўжалигининг ғалласи ўрилган 14 гектар майдонига ўт қўйиб юборилди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Ҳосили йиғиштириб олинган майдонлардаги сомонни ёқиб юбориш ҳудуддаги бошқа хўжаликларда ҳам содир этилган.

1.JPG

“Лазиз-Азизбек” фермер хўжалиги даласининг ёнғиндан кейинги ҳолати. “Женес” фермер хўжалигининг ёнган даласи.

4.JPG

Бундай аянчли манзарани “Сангзор чамани” ва бошқа фермер хўжаликлари далаларида ҳам кўриш мумкин.

“Қаҳрамон Расул ота” фермер хўжалиги даласида ўзини “чўпонман” деб таништирган мана бу йигитни раиснинг топшириғи билан далага ўт қўяётган пайтда суратга олиб, ўт ўчириш бўлимига хабар қилдик. Натижада ёнғин бартараф этилди.

7.JPG

— Мавсум бошида барча фермер хўжаликлари раҳбарлари бўш қолганмайдонларни ёндирмаслик тўғрисида огоҳлантирилган ва бу ҳақда аризаларҳам олинган, - дейди туман ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи Акром Самиев. — Шунга қарамасдан, ҳудудда 8 марта ғалласи ўрилган майдонга ўт қўйиш ҳолати кузатилди. Ушбу ҳолатлар бўйича чора кўриш учун туман табиатни муҳофаза қилиш инспекциясига хабарнома жўнатилган.

Туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Раҳматилла Асқаров бу масалада ҳеч қандай чора кўрмагани, чунки ҳудудни айланиб чиқиш учун улови йўқлигини билдирди. Мамлакатимизда ер унумдорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда туманда бу аҳволга эътибор берилмаётгани ажабланарли. Бунга туман раҳбарлари, соҳа мутасаддилари нима дер экан?

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1