АсосийJamiyat

Жасорат майдони реконструкциядан сўнг очилди (фото)

'Жасорат майдони реконструкциядан сўнг очилди (фото)'ning rasmi

1966 йилнинг 26 апрелида Тошкент шаҳрида юз берган кучли зилзилани акс эттирувчи Жасорат майдони тубдан таъмирланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Президент ташаббуси билан қайта таъмирланган ушбу майдон 10 июль куни очилди.


Рафиқаси ва фарзандларини зилзиладан ҳимоя қилаётган эркак акс эттирилган монумент атрофидаги майдон ободонлаштирилиб, хушбўй гуллар экилди, замонавий ёритгичлар ҳамда қулай ўриндиқлар ўрнатилди.

    Бошқа янгиликлар