АсосийJamiyat

Элликқалъадаги ЙТҲ 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди

'Элликқалъадаги ЙТҲ 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди'ning rasmi

Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида 11 июль куни Беруний туманида яшаган Ш.Б. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинани Бўстон—Беруний—Чолиш—Урганч йўлининг 3-км.да ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Беруний шаҳрида яшаган О.С. бошқарувидаги Cobalt русумли автомашина билан тўқнашув содир этган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беради.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беради.

Натижада Nexia ва Cobalt автомашинасининг ҳайдовчилари жароҳат олиб воқеа жойида, йўловчилари И.З., М.М. ва З.Ж.лар эса касалхонада вафот этганлар. Шунингдек, Nexia автомашинасининг яна 1 нафар йўловчиси Н.В. касалхонага ётқизилган.

Сурат "Халқ билан мулоқот" гуруҳидан олинди. Унда тўй кортежида юрган Nexia русумли автомобили қарама -қарши йўналишдаги Cobalt русумли автомобилига тўқнаш келган деб айтилган.

    Бошқа янгиликлар