1

​Ўзганинг автомашинасини олиб қочаётган шахс йўл-транспорт ҳодисасини содир этди

ЖИНОЯТ 13.07.2018, 14:04
​Ўзганинг автомашинасини олиб қочаётган шахс йўл-транспорт ҳодисасини содир этди

11 июль куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида фуқаро Абдулазиз Раҳимов "Мирзо Улуғбек" кўчаси 142-уй олдида қаровсиз қолдирилган А.П.га тегишли “Нексия” русумли автомашинани ҳайдаб қочиб кетади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси берган хабарига кўра, автомашинани "Мирзо Улуғбек" ва "Паркент" кўчалари кесишган чорраҳада бошқариб кетаётиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Абдулазиз Раҳимовни ушлаш чоралари кўрилган.

"Ҳурматли фуқаролар, орангизда кимда ким Абдулазиз Раҳимовни кўрган ёки у ҳақида бирон бир маълумотга эга бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки “102” телефон рақамига қўнғироқ қилишингизни сўраймиз", - дейилган ИИВ хабарида.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1