Италия футбол афсонаси Жанлуижи Буффон французларнинг “ПСЖ” клуби ўйинчиси сифатида намойиш этилди, дея хабар қилмоқда Sports.ru нашри.
Буффонни кутиб олиш учун Парк де Пренс стадиони ёнида минглаб мухлислар йиғилди. Улар Буффонни алангали салом билан қарши олиб, қўшиқлар куйлашди, файерлар ёқишди.
Буффон “Ювентус”даги 17 йиллик фаолиятидан сўнг “ПСЖ” билан 1+1 тизимидаги шартнома имзолади.






