1

Килауэа вулқони яна 22 кишига зарар етказди

ДУНЁ 18.07.2018, 07:19
Килауэа вулқони яна 22 кишига зарар етказди

Гавайи оролларида Килауэа вулқонининг отилиши оқибатида 22 киши жароҳат олди, дея хабар берди CGTN нашри.

Вулқон бомбасидан отилган лава океанда сузаётган кема томига тушди. Бу вақтда унинг бортида 49 йўловчи ва 3 экипаж аъзоси бўлган. Ҳодиса оқибатида эса 22 киши жароҳат олиб шифохонага етказилди. Қолганлар эса кемадан қутқариб олинди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, лава тахминан 300 метр баландликкача отилган.

Килауэа дунёдаги энг фаол вулқонлардан бири ҳисобланади. Май бошида вулқон фаоллашиши оқибатида ҳукумат аҳоли эвакуациясини эълон қилганди. Аввалроқ АҚШ геологик хизмати Гавайи архипелаги ўлчами вулқон отилиши натижасида 2 квадрат километрдан кўпроққа ошганини маълум қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1